Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўладими, хунук ё чиройли бўладими, узун ё қисқа бўладими, фарқи йўқ. Чунки бошқа аъзолар учун товон тўлашда ҳам бундай ҳолатлар эътиборга олинмайди. Соқолнинг эгаси соқолини олган ёки олмаган бўлишининг ҳам аҳамияти йўқ. Модомики, тук ўсиб турган ва жиноят туфайли ўсмайдиган бўлиб қолган экан, товон тўланади.
Икки жағ: Икки жағ учун бир товон тўланади. Улардан ҳар бири учун ярим товон. Чунки у инсоннинг иккиталик аъзоси ҳисобланади. Улардан ҳар бири учун ярим товон тўланади. Шунинг учун улардан бирининг бир қисми ишдан чиқса, жағ бутунлай ишдан чиқмайдику, балки синдирилса ишдан чиқади дейиш нотўғридир. Уларга етказилган жароҳатга келсак, унинг баёни жароҳатлар бўлимида келади. Аъзони ишдан чиқариш борасида эса юз бераётган иш синдириш бўляпти. Шунга кўра, агар ҳар икки жағ синдирилса, бир товон тўланади, улардан бири синдирилса, ярим товон тўланади.
Ақл: Ақлнинг кетиши учун ҳам бир товон тўланади. Пайғамбар с.а.в. Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:
«وَفِي الْعَقْلِ الدِّيَةُ»
«Ақл учун ҳам бир товон», деганлар. Ақл гарчи миянинг ўзидагина гавдаланиб қолмай ҳис қилиш, мия ва собиқ маълумотлар йиғиндиси бўлса ҳам, барибир мия билан чекланади. Чунки мия ҳис қилиш марказидир. Ақлнинг ҳар қандай ишдан чиқиши миянинг ишдан чиқишидир. Шунинг учун ҳам ақл миянинг фаолияти ҳисобланади. Мия ишдан чиқиб, ақл кетса, бир товон вожиб бўлади. Мия ўз ўрнида қолиб, ақл кетса ҳам бир товон вожиб бўлаверади. Гарчи унинг аъзоси ҳис қилиш ва собиқ маълумотларни эслаш ва бу икки ишни бир-бирига боғлаш маркази, деган эътибор билан мия бўлса ҳам барибир, диққат марказида мия эмас, ақл туради. Агар ақлнинг бир қисми кетса, масалан, гоҳ-гоҳида жинни бўлиб қоладиган ҳолатга тушса, ақл қанча кетган бўлса, ўшанчалик товон тўланади. Агар у хотирасини йўқотса, нарсалар устидан ҳукм чиқаролмай қолади. Нарсалар устидан ҳукм чиқариши заифлашса, масалан, калтафаҳм бўлиб қолса, ақл қанча озайган бўлса, ўшанчалик товон тўлаш вожиб бўлади. Чунки бутун нарса учун бир бутун товон тўлангач, унинг бир қисми учун бир бўлак товон тўланади.
Юзнинг буриштирилиши: Юз буриштириш юзни бир томонга қийшайтириб юборишдир. Бу сўз арабчада «саър» дейилиб, аслида бир касаллик маъносидадир. Туянинг елкаси шу
159-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|